Хаммамизга аён Мактабгача ёшдаги болаларнинг таълим-тарбиясига куйиладиган давлат талаблари амалда. Ушбу талаб асосида бир канча ишлар амалга оширилмокда. Жумладан, ТШПККТМОИнинг Мактабгача, бошлангич ва махсус таълим кафедраси томонидан ташкил этиладиган курсларда хам мазкур давлат талаблари асосида маърузалар олиб борилмокда. Яратилган давлат талаблари куп жихатдан мавжуд булган Дтларидан кескин фарк килади. Биринчидан, янги турдаги ДТлари болаларнинг асосан психологик хусусиятларини хисобга олган холда тузилган. Иккинчидан, йуналишларида фарк бор. Учинчидан, болаларнинг ёш курсаткичлари орасидаги интерваллар узайтирилган. Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига куйиладиган давлат талаблари болаларнинг психологик хусусиятларини назарда тутган холда оилаларда боланинг тула конли ривожланишида, таълим-тарбиясида, уни мактабда таълим олишга самарали тайёрлашда ёрдам бериш хамда мактабгача таълимнинг мазмунини белгилашда, мулк шаклидан катъий назар, МТМларини болаликнинг кадр-кимматини саклаб колган холда барча болаларнинг тенгкурлигини, боланинг индивидуал ривожланишини тадбик этиш максадини кузда тутади. Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига куйиладиган давлат талабларининг максади аник бир ёшдаги боланинг психологик ривожланиш стандарларини, боланинг ютуклари ва ривожланиш даражасини бахолаш имкониятини берувчи индикаторларни белгилайди. Ушбу хужжат, биринчи навбатда, оилаларга боланинг тулаконли ривожланишида, таълим-тарбиясида, уни мактабда таълим олишга самарали тайёрлашда ёрдам беришни назарда тутади.

Published in:Новости |on Январь 18, 2010 |No Comments »

Савол беришнинг рухий хусусиятлари

Болаларнинг купрок гапириши, нуткининг мустакил равишда савол бериб, узи жавоб кайтаришга урганиши зарурлигини рухшуносларнинг бугунги карашлари билан назарий ва амалий жихатдан исботлаш мумкин. Машгулотларни ана шу маълумотларга ижодий ёндашган холда ташкил этиш максадга мувофикдир. Маълумки, болалар машгулотларда асосан тарбиячининг саволларига жавоб берадилар, шунда хам купрок киска, туликсиз гаплар билан жавоб кайтарадилар, баъзан топширикларни индамай бажарадилар. Узлари камдан-кам холатларда савол беришда катнашадилар. Бошкача айтганда, улар куп вакт эшитиб, оз сузлайдилар.

Published in:Методика |on Февраль 16, 2009 |No Comments »

Болалар адабиёти

А.Суюмовнинг «Болалар адабиёти» кўлланмасида бундай дейилади: «…эртакда мехнатсеварлар такдирланади, ялковлар жазоланади.  Бу хол болаларни мехнатсевар, кахрамон килиб тарбиялайди.
Эртакларда табиат манзаралари хам тасвирланади. Бола бепоён, гўзал, мусаффо далаларни, сершовкин ўрмонларни, баланд-баланд тогларни, ажойиб «ок олтин» майдонларини, тез окар дарё-анхорларни кўради, улардан завкланади»1. кўлланмага мактабгача ёшдаги болалар учун мўлжалланган халк огзаки ижодига оид «Шолгом», «Бўгирсок», «Бўри ва етти улок», «Кумурска», «Чивинбой» каби кўплаб эртаклар киритилган.
Хар бир эртакнииг ўз гояси бор. Масалан, «Шолгом» ўйин эртаги болаларни фикрлашга, вокеаларни муайян кетма-кетликда айтишга ундайди, “Куч - бирликда” деган наклнинг мазмунини англаб етишларига ёрдам беради.

Published in:Методика |on Октябрь 31, 2008 |No Comments »

Эртаклар асосида нутк устириш

Халкимизда Эртаклар -яхшиликка етаклар деб бежиз айтилмаган. Эртаклар асосида биз мактабгача ёшдаги болаларнинг суз бойлигини оширишга, ифодали нуткка эга булиш, уз нуткини мустакил баён эта олиш, хикоя килишга ургатиш каби катор ишларни амалга ошириш учун замин яратамиз. 

Published in:Методика |on Октябрь 31, 2008 |No Comments »